Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Путин ва Эрдўғон Сочида музокара ўтказади

Путин ва Эрдўғон Сочида музокара ўтказади

Россия президенти Владимир Путин жума куни Сочида туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашади.

Кремлда аввалроқ хабар қилинганидек, минтақавий муаммолар – Украина ва Сурия атрофидаги вазият, икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик мавзуси, жумладан, энергетика лойиҳалари, ҳарбий-техникавий ҳамкорлик Путин ва Эрдўғон ўртасидаги музокаралар кун тартибида бўлади.

“Музокаралар икки томонлама ҳамкорлик масалаларига бағишланади – бу биринчи навбатда иқтисодиёт, минтақавий муаммолар муҳокамаси – Сурия ва Украина”, - деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

Унинг қўшимча қилишича, икки президентнинг учрашуви Украина портларидан ғалла экспорт қилиш механизми самарадорлиги бўйича “соатларни синхронлаштириш” учун яхши имконият бўлади”.

Унинг сўзларига кўра, “Одессадан ғалла билан биринчи рейс қандай ўтгани ҳақида фикр алмашилади”.

Киритилди: 07:40 05.08.2022. Ўқилди: 1876 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!