Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Путин ва Байден йил охиригача учрашиши мумкин

Путин ва Байден йил охиригача учрашиши мумкин

Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Жо Байден тез орада учрашиши мумкин. Бу ҳақда РФ раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“У ёки бу форматда учрашув бўлиб ўтиши ҳақида ишонч билан айтиш мумкин”, - деди Песков. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
У агар икки давлат раҳбарлари бу масалада келишувга эришсалар, бу ҳақда журналистларни албатта хабардор этишини қўшимча қилган.
Песковнинг қайд этишича, РФ президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков ва АҚШ давлат котиби ўринбосари Виктория Нуланд ўртасидаги учрашув чоғида мазкур масала ҳам кун тартибидаги бошқа масалалар қатори муҳокама этилган. Президентнинг матбуот-котиби, шунингдек, Владимир Путин БМТнинг Атроф-муҳит бўйича конференциясига бормаслигини, лекин Россиянинг ушбу анжумандаги иштироки кўриб чиқилаётганини маълум қилди.

Таъкидлаш жозки, Россия ва АҚШ етакчилари ўртасида учрашув ўтказилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ОАВларида сентябрь ойи аввалида пайдо бўлган эди. Манбаларнинг маълум қилишича, Афғонистон ва Марказий Осиёдаги вазият, қурол-яроғлар устидан назорат, киберхавфсизлик, Украина ҳамда Яқин Шарқ масалалари истиқболдаги учрашувнинг асосий мавзулари бўлади.

Киритилди: 18:39 20.10.2021. Ўқилди: 1906 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!