Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Путин ва Байден нималарни муҳокама қилди?

A A A
Путин ва Байден нималарни муҳокама қилди?

2 давлат элчиларини қайтадан ҳудудларига юборади.

Стратегик барқарорлик бўйича қўшма баёнот имзоланган. Томонлар ядро урушига қаршилиги билдирилган.

AҚШ президенти россиялик ҳамкасби янги "совуқ уруш" тарафдори эмаслигини айтди.

Навальний масаласида: Байден журналистлар билан учрашувда "Aгар Навальний қамоқда ўлса, Россия учун "ҳалокатли ҳолат" юзага келишини билдирган.

Путин Байденни "киришимли, конструктив" деб таърифлаган. Байден эса журналистларнинг "Путинга ишонасизми?" деган саволига “ҳа” деган маънода бош ирғаб жавоб берган.

Киберхавфсизлик бўйича музокаралар ўтказишга келишиб олинган.

Байден Путинга авиатор қуёш кўзойнаги ва кристал бизон ҳайкалчасини совға сифатида олиб келган, Путин нима совға олиб келгани маълум эмас. У 2018 йил Трамп билан учрашувда AҚШ президентига футбол тўпи совға қилганди.

Киритилди: 20:18 17.06.2021. Ўқилди: 3008 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда