Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Путин ва Аббос ўртасидаги суҳбат Вашингтонда “ғазабга сабаб бўлди”

A A A
Путин ва Аббос ўртасидаги суҳбат Вашингтонда “ғазабга сабаб бўлди”

Оқ уй Фаластин президенти Маҳмуд Аббоснинг Россия етакчиси Владимир Путин билан суҳбатида АҚШга бўлган ишончни йўқотгани ҳақидаги баёнотидан “ҳафсаласи пир бўлди” , дея хабар бермоқда Axios мамлакат миллий хавфсизлик кенгаши вакилига таяниб.

“Оқ уй Фаластин президенти Маҳмуд Аббоснинг Россия президенти Владимир Путинга (АҚШ президенти Жо) Байден маъмуриятига ишончини йўқотганини айтганидан “жуда ҳафсаласи пир”, - дейди нашр.

Газетанинг ёзишича, Путин билан яқинда Остонадаги учрашувида Аббос Россия раҳбарига Вашингтоннинг Исроил ва Фаластин маъмурияти ўртасида воситачилик қила олмаслиги ҳақида ҳам айтган.

Нашр суҳбатдошининг таъкидлашича, Аббоснинг сўзлари Оқ уйда "ғазаб"га сабаб бўлган, Байден маъмурияти расмийлари буни Аббос маслаҳатчилари эътиборига ҳавола қилган.

Киритилди: 09:45 16.10.2022. Ўқилди: 7370 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар