Аввал хабар берилганидек, бугун Россия Федерация Президентининг навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда Владимир Путинга Россия-АҚШ муносабатлари, минтақавий зиддиятларга оид масалалардан ташқари, унинг шахсий ҳаётига дахлдор савол ҳам йўлланди.
Давлат раҳбарининг қачон уйланиши ҳақидаги саволга жавобан Путин барча батартиб кишилар каби, қачондир уйланишини айтди, аммо, бўлажак рафиқасининг кимлигини маълум қилмади.
РФ Президенти матбуот анжуманини Россия 24 телеканали тўғридан-тўғри эфирга узатмоқда.
Маълумот ўрнида, 2013 йилнинг 6 июнида Владимир Путин ва унинг собиқ турмуш ўртоғи Людмила Путина (Шкребнёва)нинг никоҳи бекор бўлгани эълон қилинган эди.