Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Путин Украинадаги асосий мақсадини эълон қилди

A A A
Путин Украинадаги асосий мақсадини эълон қилди

Путиннинг айтишича, асосий мақсад Донбасни назорат қилиш.

Россия президенти Владимир Путин Россиянинг Украинадаги асосий мақсади Донбас минтақасини тўлиқ назорат қилиш эканини айтди.

Путин 2022 йилнинг февралида Россия босқинини бошлаганидан бери ўз мақсадини бир неча бор ўзгартирди.

Август ойи давомида Украинанинг Россиянинг Курск вилоятига бостириб кириши ҳақида аввалига ғазабланган кўринган Путин, Москва кучлари уларни «аста-секинлик билан» ортга қайтаришини таъкидлади.

«Душманнинг (Курскда) мақсади бизни хавотирга солишга, шошқалоқлик қилишга, қўшинларни бошқа жойга йўналтиришга мажбурлаш ва муҳим ҳудудларда, айниқса Донбасда ҳужумимизни тўхтатиш эди, уни озод қилиш бизнинг асосий мақсадимиздир», деди Путин Владивостокда.

Киритилди: 19:50 05.09.2024. Ўқилди: 4532 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!