Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Путин тўртинчиси бўлди...

Путин тўртинчиси бўлди...

Путин Гаагадаги Халқаро суд томонидан ҳибсга олиш учун ордер берган тўртинчи давлат раҳбари бўлди.

Судан президенти Умар ал-Башир 2008-йилда Халқаро суд томонидан ҳибсга олишга ордер берган биринчи амалдаги давлат раҳбаридир. Ал-Башир Дарфурдаги можарога алоқадор геноцидда айбланган. Айблов унинг яна 11 йил ҳокимиятда қолишига тўсқинлик қилмади. 2019 йилда ал-Башир ҳарбий тўнтариш натижасида ағдарилган ва ҳибсга олинган (лекин ҳали Гаагага экстрадиция қилинмаган)

Ливия президенти Муаммар Қаддафий. Уни ҳибсга олиш учун ордер 2011 йилда чиқарилган. У оммавий норозилик намойишларини бостириш операцияси давомида инсониятга қарши жиноят содир этганликда айбланган. Қаддафий суд жараёнини кўришгача яшамади, уни исёнчилар ўлдирган.

Кот-дъИвуар Президенти Лоран Гбагбо. 2011 йилда у сайловларда ютқазди, бункерга яширинди, аммо ҳужумдан кейин ҳибсга олинди ва Гаагага олиб кетилди. Гбагбо ҳокимиятни сақлаб қолиш мақсадида содир этилган инсониятга қарши жиноятларда айбланган. 2019 йилда у оқланган.

Халқаро жиноий суд тизимида Халқаро суддан ташқари махсус ҳарбий трибуналлар ҳам мавжуд. Яқин тарихда уларнинг саккизтаси бўлган, ҳозир иккита халқаро трибунал мавжуд: Руанда ва собиқ Югославия учун. Охирги суд жараёнида Югославиянинг собиқ президенти Слободан Милошевич айбланди, у ҳукмни кутмасдан Гаага қамоқхонасида вафот этганди.

Путин учун махсус ҳарбий трибунал аллақачон яратилмоқда.

Киритилди: 22:51 17.03.2023. Ўқилди: 4126 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!