Бугун 8 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Путин, Трамп ва Си учрашуви «ҳавода айланиб юрибди»

Путин, Трамп ва Си учрашуви «ҳавода айланиб юрибди»

Путин, Трамп ва Си Цзиньпин учрашуви ғояси муҳокама қилинмоқда.

Россия президенти Владимир Путин, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (АТЭС) саммити доирасида уч томонлама учрашуви ўтказилиши мумкин.

Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг маълум қилишича, бундай учрашув ғояси «ҳавода айланиб юрибди», аммо ҳозирча у бўйича амалий тайёргарлик деярли олиб борилмаган.

Ушаковнинг айтишича, саммит мезбони сифатида Хитой томони иштирокчиларга алоҳида учрашувлар учун вақт ажратилган дастур лойиҳасини тақдим этади. Унда Путин, Трамп ва Си Цзиньпиннинг уч томонлама мулоқоти учун ҳам вақт пайдо бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, Путин ва Си Цзиньпиннинг икки томонлама учрашуви бўйича келишув аллақачон мавжуд. Бироқ музокараларнинг аниқ вақти ҳозирча белгиланмаган.

АТЭС саммити ноябрь ойида Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.

Киритилди: 22:40 06.10.2026. Ўқилди: 623 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!