Россия президенти Владимир Путиннинг таъкидлашича, дунёдаги бирон бир соғлиқни сақлаш тизими коронавирус пандемиясига тайёр бўлмаган, аммо Россия Федерацияси инфекцияга қарши курашиш учун зудлик билан ҳамма нарсани қилган.
"Ҳаммаси нисбий. Бизда денгиз, муаммолар уммони бор. Аммо дунёда содир бўлаётган воқеалар билан таққослаганда бизнинг тизимимиз самаралироқ бўлиб чиқди”, деди Путин матбуот анжуманида.
Унинг сўзларига кўра, Россия вируснинг Хитойда пайдо бўлиши ҳақидаги маълумотларга дарҳол муносабат билдирган ва чегараларга эътибор қаратган. Бу пандемиянинг олдини олиш учун фаол тайёргарликни бошлаш учун вақт берган. Қисқа вақт ичида Россия Федератсиясида 40 та марказ қурилган.
"Бу муаммога тезда жавоб бериш қобилияти ҳақида гапиради”, деди президент.