Россия Президенти Владимир Путин агробизнес вакиллари билан учрашув чоғида 90-йилларда Чеченистондаги вазият "Россиянинг умумий айби" бўлганини маълум қилди.
Учрашув чоғида Россия раҳбари Чеченистоннинг биринчи президенти Ахмат Қодиров билан бўлган суҳбатини эслади. Улар норасмий қуролли гуруҳлар ҳақида гаплашишган ва Қодиров унга Чеченистонда, албатта, бирор тўдага аъзо бўлиш ёки ўзига тегишли гуруҳ тузиш кераклигини айтганди. Шунингдек, Чеченистон раҳбари, ўзининг ҳам "тўда"си борлигини, бусиз яшаш имконсиз эканлигини ҳам таъкидлаганди.
"90-йиллардаги воқеа эса нафақат уларнинг, балки, бу бизнинг умумий айбимиз — Россия уни шундай ҳолатга келтирди", деб қўшимча қилди Путин.