Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Путин суд курсисида ўтириши керак

Путин суд курсисида ўтириши керак

ХЖС прокурори Карим Хоннинг сўзларига кўра, жиноятларда айбланиб, охир-оқибат халқаро инстанцияларда судга тортилган бошқа давлат раҳбарлари каби Путин ҳам худди шундай тақдирга дуч келади.

"Собиқ Югославия трибунали Каражич ва Младични ҳибсга олишга ордер сўраганида, ёки Сьерра-Леоне бўйича махсус суд собиқ президент Чарлз Тейлорни ҳибсга олишга ордер берганида, одамлар кулишган эди. Лекин тарих кўрсатдики, ўтмишда ўз мамлакатида ва минтақасида катта кучга эга бўлган шахслар суднинг қора курсисида ўтирдилар", — дея таъкидлади ХЖС прокурори BBC билан суҳбатда.

Хон ХЖС Россия президентини ҳибсга олишга ордер беришга қарор қандай қабул қилганига изоҳ берди. Прокурорнинг сўзларига кўра, яқин вақтларгача у Путиннинг Украинага бостириб киришга қарор қилишига ишонмаган.

"Аммо улар буни амалга оширишганда, мен бу бўйича терговни бошлашимиз керак деб қарор қилдим. Мен воқеа жойига бордим, тафсилотларни, далилларни, вайронагарчиликни кўрдим. Турли одамларнинг сўзларини, жумладан Владимир Путин ва Мария Лвова-Белованинг баёнотларини эшитдим. Жиноят учун жавобгарлик ва қонунларга риоя қилишнинг қатъийлигини таъминлаш мураккаб жараён эмас", — дея изоҳ берди Карим Хон.

Киритилди: 12:32 06.09.2024. Ўқилди: 2281 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!