Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Путин Россия қамоқхоналарининг тўлиб кетганлигига эътибор қаратди

Путин Россия қамоқхоналарининг тўлиб кетганлигига эътибор қаратди

Россия президенти Владимир Путин мамлакат қамоқхоналарининг тўлиб кетиш муаммоларига эътибор қаратди. Бу ҳақда "daryo" хабар берди.

Путиннинг таъкидлашича, битта камерада ўнлаб кишиларнинг ўтириши йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолатдир.

Ноябрь ойининг ўртасида Жазони ижро этиш федерал хизмати раҳбарининг ўринбосари собиқ полиция ходимлари учун мўлжалланган ахлоқ тузатиш колониялари тўлиб бўлганини маълум қилган ва янгиларини қуриш зарурлигини айтган. Унинг фикрича, судланган полиция ходимлари сонининг кўпайиб кетиши антикоррупцион тадбирлар билан боғлиқ.

Жазони ижро этиш федерал хизмати маълумотларига кўра, Россиянинг 707 та ахлоқ тузатиш колонияларида 571 минг нафар маҳбус жазони ўтамоқда.

Киритилди: 10:13 12.12.2018. Ўқилди: 1651 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!