Бугун 30 январь, 2023 йил, душанба

O'ZB

Путин Қрим кўприги бўйлаб машинада ҳаракатланди

Путин Қрим кўприги бўйлаб машинада ҳаракатланди

Россия президенти Владимир Путин Қрим кўпригини кўздан кечирди.

Россия бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллин унга кўприкда олиб борилган таъмирлаш ишлари ҳақида маълумот берди.

Россия етакчиси машина рулини қўлга олиб, кўприк бўйлаб шахсан ҳаракатланди.

Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь куни эрталаб Қрим кўпригида портлаш содир бўлди ва бир неча цистерна ёниб кетди. Тўрт киши ҳалок бўлди. Россия президенти Владимир Путин бу портлашни теракт деб атади. Уни уюштиришда Украина махсус хизматининг қўли борлигини айтди.

12 октябрь куни Россия Федерал хавфсизлик хизмати Қрим кўпригидаги терактни Украина ҳарбий разведкаси раҳбари Кирилл Буданов уюштирганини аниқлаганини маълум қилди. Терактни уюштиришга алоқадор 12 киши аниқланган, улардан саккиз нафари қўлга олинган.

Киритилди: 14:51 06.12.2022. Ўқилди: 1362 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!