Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Путин Қатарга ташриф буюради

Путин Қатарга ташриф буюради

Россия Президенти Владимир Путин яқинда Қатарга ташриф буюради, дея Россиянинг Қатардаги элчиси Нур Муҳаммад Ҳоловнинг сўзларини келтиради Анадолу агентлиги.

Унинг таъкидлашича, бу ташрифда асосан икки томонлама муносабатлар, Сурия инқирозидаги сўнгги воқеалар ва Қатарни С-400 ракета мудофаа тизими билан таъминлаш имкониятлари муҳокама қилинади.

Москва томонининг Форс кўрфази инқирози бўйича фикрлари, икки мамлакат ўртасида халқаро газ бозоридаги мувофиқлаштириш каби масалалар ҳам муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили июль ойида Қатар амири шайх Тамим ибн Ҳамад Оли-Тани Москвага ташриф буюрган ва Россия Президенти Владимир Путин билан минтақавий масалаларни, жумладан, Форс кўрфазидаги инқирозни ҳам муҳокама қилган эди.

Manba: azon.uz

Киритилди: 20:45 23.02.2019. Ўқилди: 1457 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!