Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Путин президентликнинг қийинлиги ҳақида...

A A A
Путин президентликнинг қийинлиги ҳақида...

Владимир Путин яқинда етарлича ухлай олмаётганлигини маълум қилди. Россия президенти бу ҳақда бизнесмен Геннадий Тимченкога Қизил майдондаги “Тунги хоккей лигаси” танаффусида маълум қилди.

"Кам ухлайман. Узоғи билан тўрт-беш соат", - дея Путиннинг сўзларини келтирди TASS.

Шу жавоби билан Россия президенти Тимченконинг кўпроқ машқ қилиш бўйича маслаҳатига муносабат билдирди.

25 декабр куни Қизил майдонда бўлиб ўтган ўйинда Россия етакчисининг жамоаси 8:5 ҳисобида ғалаба қозонди, деб ёзади NCN. Владимир Путиннинг ўзи рақиб дарвозасига бир нечта шайбани киргизди.

Аввалроқ Президентнинг матбуот котиби Дмитрий Песков Путиннинг ухлашга вақти йўқлиги, чунки ҳамма вақт мамлакат манфаати учун ҳаракат қилаётганлигини маълум қилганди.

Киритилди: 20:30 26.12.2019. Ўқилди: 3319 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар