Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Путин Порошенкони Украина армиясини «янчиб ташлаши» ҳақида огоҳлантирганми?

Путин Порошенкони Украина армиясини «янчиб ташлаши» ҳақида огоҳлантирганми?

Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин Украина президенти Пётр Порошенкога таҳдид қилгани ҳақидаги маълумотларни рад этди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ушбу маълумотлар Франция собиқ президенти Франсуа Олланднинг хотира китобларида келтирилганди. У ерда билдирилишича, Путин Порошенкони Украина армиясини «янчиб ташлаши» ҳақида огоҳлантирган.

Песковнинг сўзларига кўра, Путинда русларни камситиш ҳолатлари бўйича «жуда қатъий позиция» мавжуд. Унинг қайд этишича, деярли барча музокараларда қатнашган, аммо президентдан бундай сўзларни эшитмаган.

Киритилди: 18:25 31.08.2018. Ўқилди: 1569 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!