Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Путин нега ҳибсга олинмади?

Путин нега ҳибсга олинмади?

Мўғулистон Путинни халқаро жиноий суднинг ордери билан қўлга олишдан бош тортишини ўзининг энергетик тобелиги билан изоҳлади

Россия федерацияси президенти Владимир Путин Мўғилистонга борди, аммо Путинни у ерда халқаро суднинг ордери билан қўлга олишмади. 2020-йилдан буён Халқаро жиноий суднинг аъзоси бўлган Мўғулистон, расман Россия президентини Украина болаларини Россияга олиб ўтганлиги сабабли 2023-йил март ойида суд томонидан берилган ордерга кўра В. Путинни ҳибсга олиши керак эди. Мўғулистондан буни расмий Киев ва Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти талаб қилган эди.

Мўғулистон ҳукумати суд ордерига кўра Путинни нега қўлга олмагани бўйича Politico нашрига изоҳ берган.
Мўғилистон 95% нефт маҳсулотлари ва 20% дан ортиқ электр энергиясини қўшни давлатлардан – яъни Россия ва Хитойдан импорт қилади, дея айтиб ўтган ҳукумати вакили Politico нашрига. “Бу етказиб беришлар бизнинг ҳаётий заруратларимиз ва халқимиз мавжудлиги учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга, – деган амалдор. – Мўғулистон ҳар доим барча дипломатик муносабатларида бетарафлик сиёсатига амал қилиб келади.”
Венгриянинг Ҳуқуқий тадқиқотлар институти катта илмий ходими Тамаш Хоффманнинг ҳам шу нашрга таъкидлашича, Халқаро жиноий судга аъзо давлатлар ассамблеяси Мўғулистоннинг бу ҳаракатларини ижро этмаслик тартибига биноан қоралаши мумкин. “Бироқ, мамлакатга қарши жиддий оқибатлар, масалан, санкциялар бўлиши эҳтимолдан йироқ”, – дея қўшимча қилди Хоффман.

Эслатма, Путин Мўғулистонга борганда унга қарши плакат ва Украина байроғини кўтариб туришган, аммо полициянинг огоҳлантиришидан сўнг улар тарқаб кетишган.

Киритилди: 14:18 04.09.2024. Ўқилди: 2355 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!