Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Путин Макрон билан деярли уч йил ичида биринчи марта телефон орқали мулоқот қилди

Путин Макрон билан деярли уч йил ичида биринчи марта телефон орқали мулоқот қилди

Россия президенти Владимир Путин Франция президенти Эммануэль Макрон билан деярли уч йил ичида биринчи марта телефон орқали мулоқот қилди.

Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Путин ва Макрон Россия-Украина можароси, Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддият ва АҚШнинг Эрон объектларига зарбалари контекстида Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилган.

"Раҳбарлар Эрон ядро дастури атрофидаги инқирозни ҳал этиш, шунингдек, Яқин Шарқдаги бошқа қарама-қаршиликларни фақат сиёсий ва дипломатик йўллар билан ҳал этиш тарафдори бўлишди”, — дейилади хабарда.

Икки давлат раҳбарлари Яқин Шарқдаги вазиятни тартибга солиш бўйича позицияларни мувофиқлаштириш мақсадида алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар, шунингдек, Россия Федерацияси ва Франциянинг БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари сифатида тинчлик ва хавфсизликни сақлашда алоҳида масъулиятини қайд этдилар.

"Позицияларни мувофиқлаштириш мақсадида алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди”, — дейилади хабарда. "Владимир Путин ва Эммануэль Макрон ўртасидаги суҳбат мазмунли бўлди".

Киритилди: 08:20 02.07.2025. Ўқилди: 567 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!