Россия президенти Владимир Путин Ғалаба парадига тайёргарликни кейинга қолдирди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.
"Ғалаба байрамигача, Ғалаба кунигача бир ойдан кам вақт қолди. Ҳозир қийин вазият, қийин танлов турибди. 9 май биз учун муқаддас, аммо инсон ҳаёти ҳам жуда муҳимдир", деди давлат раҳбари.
Унинг таъкидлашича, коронавирус билан боғлиқ хавф-хатарлар, унинг чўққиси ҳали олдинда ва бу Путинга ҳозирда парадга ва бошқа оммавий тадбирларга тайёргарликни бошлаш ҳуқуқини бермайди.
Путиннинг таъкидлашича, Қизил майдонда парад ва "Ўлмас полк" юриши кейинроқ ўтказилади.