Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Путин Ким Чен Инни КХДР ташкил топган куни билан табриклади

Путин Ким Чен Инни КХДР ташкил топган куни билан табриклади

Россия президенти Владимир Путин КХДР етакчиси Ким Чен Инга республика ташкил топганининг 76 йиллиги нишонланиши муносабати билан табрик телеграммаси йўллади. Россия президенти мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар юқори даражада, деб ҳисоблайди.

"Ишончим комилки, биз биргаликдаги саъй-ҳаракатлар орқали Россия ва КХДР ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни тизимли равишда мустаҳкамлашда давом этамиз. Бу, шубҳасиз, халқларимизнинг туб манфаатларига жавоб беради ва Корея ярим ороли ва бутун Шимолий-Шарқий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга мос келади", — дейилади телеграммада. Владимир Путин Ким Чен Инга “саломатлик ва муваффақият”, КХДР фуқароларига эса “тинчлик ва фаровонлик” тилади.

Киритилди: 08:33 09.09.2024. Ўқилди: 710 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!