Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги Россия президенти Владимир Путин томонидан Корея Демократик Республикаси раҳбари Ким Чен Инга совға қилинган Aurus автомобилини БМТнинг Шимолий Кореяга қарши жорий этган санкцияларини бузиш деб атади. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Амалдаги чекловлар, жумладан, КХДРга транспорт воситаларини, жумладан, қимматбаҳо автомобилларни етказиб бериш, сотиш ёки беришни тақиқлайди.