Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Путин ҳукуматга миннатдорлик билдирди

A A A
Путин ҳукуматга миннатдорлик билдирди

Россия президенти инаугурациядан бир кун олдин Ҳукумат уйига келиб, Мишустин бошчилигидаги ҳукуматга ўтган даврдаги фаолияти учун миннатдорлик билдирди.

Давлат раҳбари ҳукумат пандемия давридан муносиб ўтгани, махсус операция туфайли киритилган санкцияларни самарали енгиб ўтаётганини ва иқтисодий ўсиш кўрсатгичлари “Катта еттилик” давлатларидан юқори бўлганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Путин янги ҳукумат тузилганига қадар ижро ҳокимият барча зарур ишларни узулуксиз амалга ошириши зарурлигини айтиб ўтди.

Михаил Мишустин бошчилигидаги Вазирлар Маҳкамаси 2020 йил 16 январдан бошлаган эди.

Киритилди: 19:57 06.05.2024. Ўқилди: 2468 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар