Россия президенти Владимир Путин АҚШ раҳбари Жо Байден билан музокаралар ўтказиш учун Женевага етиб келди. Аввалроқ, Оқ уй раҳбари ҳам шаҳарга келгани маълум қилинган эди.
Путин ва Байденнинг биринчи учрашуви Женевадаги La Grange вилласида бўлиб ўтади.
Аввалроқ, Кремл музокаралар уч қисмдан иборат бўлишини таъкидлади. Давомийлиги эса 4 соат 45 дақиқага режалаштирилган.
Россия делегацияси таркибида Президентнинг ёрдамчиси Юрий Ушаков, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, президент матбуот котиби Дмитрий Песков, РФнинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов, РФ Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ва ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков бор эди.