Бугун 6 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Путин Эрон халқининг матонатига юқори баҳо берди

Путин Эрон халқининг матонатига юқори баҳо берди

Россия президенти Владимир Путин «Валдай» халқаро муҳокама клубининг ялпи мажлисида бутун дунё Эрон халқининг матонати ва жасоратини кузатаётганини айтди.

🗣️ Путиннинг таъкидлашича, Эрон давлат бошқаруви ва қуролли кучларида мамлакат келажаги учун ўзини қурбон қилишга тайёр бўлган юқори лавозимдаги кўплаб кадрлар бор. Унинг айтишича, йўқ қилинган амалдор ўрнига доимо янги одам келиши мумкин.

Путин Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лорижонийнинг ўлдирилишини катта хато деб атади. У Лорижоний бугун компромисс топишда керак бўлиши мумкинлигини таъкидлаб, уни шахсан таниши ва ҳурмат қилганини айтди.

☢️ Путин Россия ҳали ҳам Эроннинг бойитилган уранини қабул қилишга тайёр эканини билдирди. Унинг сўзларига кўра, аввал бу вариант барча томонларга, жумладан Исроилга ҳам маъқул бўлган, кейин эса АҚШ позициясини ўзгартириб, уранни ўзига беришни талаб қилган.

🚢 Россия президенти, шунингдек, АҚШ Эронга қарши санкцияларни бекор қилса, Ҳурмуз ва Боб-эл-Мандаб бўғозларида кемалар ҳаракати эркинлиги тикланишини айтди. Путин санкцияларни «ноқонуний» деб атади.

Шу билан бирга, Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев Путин Эроннинг марҳум олий раҳбари Али Хоманаийни жуда ҳурмат қилганини билдирди. Унинг айтишича, Путин ҳурмат белгиси сифатида Медведевни Хоманаийнинг июль ойидаги дафн маросимида Россия вакили сифатида юборган.

Киритилди: 08:21 05.10.2026. Ўқилди: 748 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!