Россия президенти Владимир Путин Истанбулдаги портлаш муносабати билан Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди. Ҳужум 13 ноябрь куни содир бўлган.
“Ҳурматли жаноб Президент, Истанбулдаги терактнинг фожиали оқибатлари муносабати билан чуқур ҳамдардлигимизни қабул қилинг”, — дейилади Кремль сайтида чоп этилган телеграммада.
Қайд этилишича, Путин Россиянинг туркиялик ҳамкорлар билан терроризмнинг барча кўринишларига қарши курашда энг яқин ҳамкорликка тайёрлигини тасдиқлаган.