Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Путин энди Арманистонга кела олмайди

A A A
Путин энди Арманистонга кела олмайди

Халқаро жиноий суднинг Рим статути Арманистон парламенти томонидан ратификация қилинади, деди парламент спикери Ален Симонян.

“Ҳар эҳтимол билан Рим статути ратификация қилинади. Ҳужжат муҳокама қилинмоқда. Қандай имтиёзлар борлигини муҳокама қиламиз ва тушунамиз, улар жуда кўп”, - деди у.

2023-йил 17-март куни Гаагадаги Халқаро жиноий суди Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер берди. Россия президенти ҳарбий жиноят - Россиянинг Украинага бостириб кириши пайтида Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни Россияга ноқонуний депортация қилишда айбланган.

Киритилди: 11:47 07.09.2023. Ўқилди: 4923 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар