Ушбу келишув 19 июн куни Пхенянда Владимир Путин ва Ким Чен Ин томонидан имзоланган эди.
Унинг бандларидан бири Шимолий Кореянинг Украинага қарши урушга Россия томонида иштирок этишига имкон беради. Аммо бунинг учун Россиянинг ўзи ҳужумга учраши ва “уруш ҳолатида” бўлиши керак.
🇺🇦🇷🇺🇰🇵 Шимолий Корея амалда Россиянинг Украинага қарши урушига қўшилмоқда — Володимир Зеленский
Аввалроқ "КХДР Россия Федерацияси томонида урушга фаол қўшилмоқда. Бош разведка бошқармаси маълумотларига кўра, Россия куз-қиш мавсуми учун Шимолий Корея томонидан қўллаб-қувватловни ҳисобга олган ҳолда Украинага қарши махсус режалар тузган", — дея маълум қилганди Украина президенти.