Кремль вакили Дмитрий Песков Россия президенти Владимир Путин лавозимидан кетмоқчи эмаслигини айтди. Шунинг учун у оммавий ахборот воситаларида давлат раҳбарининг соғлиғи сабабли истеъфога чиқариши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди, деб ёзади РИA Новости.
“Бу мутлақо бемаънилик. Президентнинг саломатлиги жойида”, – деди у.
Aввалроқ Британиянинг Тhe Sun газетаси Россия раҳбарининг соғлиғи сабабли истеъфога чиқиши ҳақида хабар берган эди.