Россия президенти Владимир Путин бугун “Валдай” клубининг ялпи мажлисида нутқ сўзлайди.
Анжуманда Афғонистон, Бразилия, Германия, Миср, Хитой, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Қозоғистон, АҚШ, Туркия, Франция, Ўзбекистон ва Жанубий Африкадан мутахассислар иштирок этади.
Путин Украинада махсус ҳарбий операция ўтказиш тўғрисида нима учун қарор қабул қилгани ва келгусида вазият қандай ривожланиши ҳақида ўз фикрларини баён этади.
Бу йилги конференциянинг мавзуси - “Гегемонликдан кейинги дунё: ҳамма учун адолат ва хавфсизлик”.
Путин барча долзарб халқаро муаммолар юзасидан фикр билдиради.