Россия президенти Владимир Путин БРИКС саммитида Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка Республикаси ва Миср раҳбарлари билан Украинадаги урушни муҳокама қилиб, Россия армиясининг фронтдаги ижобий динамикасини таъкидлади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков НТВга берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг аниқлик киритишича, "Украина инқирози" ҳар бир учрашувда муҳокама қилинган.
«Кечаги икки томонлама суҳбатларда Украина масаласи кўп муҳокама қилинди, улар ҳақида президент кўп гапирди. Қоидага кўра, ҳар бир учрашувнинг кун тартибида Украина инқирози билан боғлиқ бўлим мавжуд. Президент ишларнинг бугунги аҳволи ва ечимининг истиқболларига аниқ баҳо беради. Албатта, Украина давлатининг ҳар қандай музокаралар олиб боришни истамаслигини ва Россия Қуролли Кучлари учун фронтда жуда ижобий динамикани қайд этиб ўтди», — деди Песков.