Арманистон бош дипломати аввалроқ Путиннинг октябрдан декабргача Ереванда ташриф буюриши кутилаётганини маълум қилди.
Арманистон ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, Арарат Мирзоян ва Сергей Лавров Россия президенти Владимир Путиннинг Арманистонга давлат ташрифига тайёргарлик масаласини муҳокама қилишган.
Шунингдек, вазирлар Мирзоян ва Лавров Россия президентининг Арманистонга давлат ташрифини ташкил этиш ва Ереванда бўлиб ўтадиган КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши йиғилиши ҳақида фикр алмашишган.
Маълумот учун, апрель ойида Владимир Путин Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг Ереванга ташриф буюриш таклифини қабул қилган эди.