Россия президенти Владимир Путин ОАВда АҚШдан Россияга келган биринчи сиёсий қочқин деб аталган Жон Роблесга Россия фуқаролигини берди.
«Роблес Жон Энтони, 1966 йил 10 апрелда Америка Қўшма Штатларида туғилган», дейилади Россия фуқаролигига қабул қилиш ва фуқароликдан воз кечиш тўғрисидаги фармонда. Ҳужжат расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.
ОАВ америкалик Россияда 1990 йиллардан бери яшаб, ўқитувчи ва халқаро журналист бўлиб ишлаганини ёзди.