Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Путин АҚШ президентини қачон табриклашни айтди

A A A
Путин АҚШ президентини қачон табриклашни айтди

Россия президенти Владимир Путин овоз бериш натижалари расман эълон қилинмагунча АҚШнинг сайланган президентини сайловлардаги ғалабаси билан табрикламайди. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Путин АҚШнинг сайланган президентини ғалаба билан табриклаши ҳақидаги саволингизни олдиндан билган ҳолда, мен қуйидагиларни айтмоқчиман: биз сайлов натижаларининг расмий эълон қилинишини кутиш тўғри деб биламиз», деган Песков.

У тўрт йил аввал Путин Дональд Трампни якуний натижаларни кутмасдан табриклаганлиги ҳақидаги саволга ҳам жавоб берган.

«Фарқи яққол кўриниб турибди. Ҳозирда амалдаги президент томонидан эълон қилинган муайян ҳуқуқий процедуралар бор. Шу сабабли расмий эълонни кутишни тўғри деб биламиз.

Эслатиб ўтишни истардимки, президент Путин бир неча марта Америка халқининг ҳар қандай танловини ҳурмат қилишини айтган, демак у АҚШда ким президентликка сайланса ҳам у билан ишлашга тайёр», деган президент матбуот котиби.

Киритилди: 18:40 09.11.2020. Ўқилди: 4104 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар