Владимир Путин Германия канцлери Ангела Меркел ва Франция президенти Эммануэл Макрон билан телефон орқали мулоқот қилди:
— Асосий мавзу Украинадаги вазият бўлди. Ички Украина можаросини ҳал қилиш жараёнининг силжиши билан боғлиқ ташвиш туғдирадиган вазият атрофлича муҳокама қилинди;
— Путиннинг айтишича, Киев Минск келишувлари бўйича ўз мажбуриятларини ҳам, аввалги Норманд саммитларида, шу жумладан Парижда (2019 йил 9 декабр) эришилган келишувларни бажаришдан қочмоқда;
— Уч мамлакат раҳбарлари ўз маслаҳатчилари ва ташқи ишлар вазирликларига "Норманд тўртлиги" форматидаги янги музокараларга тайёргарликни тезлаштиришни топширди;
— Суҳбат чоғида бошқа халқаро муаммолар, жумладан, Африка қитъасидаги терроризмга қарши кураш масалалари кўтарилди.