Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Путин 15 ёшли ўсмирнинг орзусини амалга оширди

A A A
Путин 15 ёшли ўсмирнинг орзусини амалга оширди

Россия президенти Владимир Путин оғир касалликка чалинган Арслан Каипкулов исмли ўсмирнинг орзусини амалга оширди. Ўсмир президентнинг самолёти ҳақида ролик суратга олишни орзу қилган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

15 ёшли ўсмир онаси билан Бошқирдистондан Москвага учиб келган. Москвада 1-рақамли борт ҳисобланадиган Ил-96-300 самолётига ўсмир учун шахсий экскурсия ташкил қилинган.

Путин 5 декабрь куни кўнгиллилар форуми вақтида Мен билан орзу қил лойиҳаси билан танишган. Лойиҳа доирасида оғир касалга чалинган болаларнинг орзулари амалга оширилади. Путин бирданига беш нафар ёш россияликнинг орзусини амалга оширишга қарор қилган.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 07:58 26.12.2018. Ўқилди: 2184 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар