Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Путин 11 нафар генерални лавозимидан бўшатди

Путин 11 нафар генерални лавозимидан бўшатди

Россия Президенти Владимир Путин 11 нафар генерални ишдан бўшатиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди: унда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг олтита вакили, тўртта Ички ишлар вазирлиги ва биттадан Тергов қўмитаси вакили бор. Ҳужжат ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.

Фармонга кўра, бўшатилган генераллар орасида Россия ички ишлар вазирлигининг жамоат тартибини сақлашни таъминлаш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, ҳозирда 100 млн рубллик фирибгарлик айблови билан тергов изоляторида сақланаётган генерал-майор Александр Мельников ҳам бор.

Шунингдек, Путин бир қатор юқори лавозимларга янги тайинловларни амалга оширган.

Бундан ташқари, Россия президенти бошқа фармони билан ички ишлар вазирлигининг 16 ходимига генерал-майор ва генерал-лейтенант унвонларини берган.

Киритилди: 08:34 05.11.2019. Ўқилди: 2365 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!