Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Пуэрто-Рикода илон итни бутунлигича ютиб юборди

Пуэрто-Рикода илон итни бутунлигича ютиб юборди

Пуэрто-Риконинг Нарнхито шаҳрида беш метрли илон немис овчи итини ютиб юборди, деб ёзади Need To Know.

Нашр маълумотларига кўра, шаҳарда яшовчи Хосе Гонго Моралес уй ҳайвони уйда йўқлигини пайқаган, шундан сўнг фожиа унинг кўз ўнгида содир бўлган. У итини қутқаришга ҳаракат қилди, аммо муваффақиятсиз бўлди. Моралеснинг таъкидлашича, бу сўнгги бир ҳафта ичида иккинчи шундай ҳодиса бўлди.

"Бу ҳафта Пуерто-Рикода иккинчи марта уй ҳайвонини илон еб қўйди," - деб шикоят қилди итнинг эгаси.

Уй ҳайвонини қутқариш учун Моралес дўстларини ёрдамга чақирди. Улар илонни тутиб, қорнини ёришга муваффақ бўлишди. Эркаклар ҳам воқеани камерага олишган. Бироқ бу пайтда овчарка нафас олмаётган эди.

Киритилди: 16:43 26.05.2025. Ўқилди: 994 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!