Бугун 14 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

"PUBG" аккаунт сотаман дея фуқаронинг пулларини ухлатган 19 ёшли йигитча қўлга олинди

"PUBG" аккаунт сотаман дея фуқаронинг пулларини ухлатган 19 ёшли йигитча қўлга олинди

Тошкент вилояти, Бектемир туманида яшовчи 19 ёшли Б.А. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 450.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Сурхондарё вилояти, Узун туманида яшовчи 19 ёшли Э.Б. содир этганлиги аниқланди.

Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган, Э.Б., жабрланувчи Б.А. билан “Телеграм” мессенжерида танишиб, “PUBG” аккаунтини сотиши ҳақида айтиб уни алдаб, ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига 450.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Э.Б.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Киритилди: 14:02 02.04.2024. Ўқилди: 707 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!