«ПСЖ» ва «Бавария» Чемпионлар Лигаси ярим финалининг дастлабки учрашувида бир-бирларининг дарвозасига жами тўққизта гол уришди — 5:4. Танаффусга қадар таблода 3:2 ҳисоби қайд этилаётган эди, иккинчи бўлимда эса парижликлар ва мюнхенликлар яна икки мартадан дарвозаларни ишғол қилишди.
Opta маълумотларига кўра, бу Чемпионлар Лигаси ярим финаллари тарихида ҳар иккала жамоа бир ўйинда тўртта ёки ундан кўп гол урган илк ҳолатдир. Агар турнирнинг барча плей-офф босқичлари инобатга олинса, икки ўйинлик қарама-қаршиликлар доирасида бундай натижа охирги марта 2009 йилда, «Челси» ва «Ливерпуль» ўртасидаги чорак финал баҳсида (4:4) кузатилган эди.
«Бавария» ва «ПСЖ» ўртасидаги жавоб ўйини 6 май куни Мюнхенда бўлиб ўтади.