Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

«ПСЖ» «Реал»даги можародан фойдаланиб, Вальвердени сотиб олмоқчи

«ПСЖ» «Реал»даги можародан фойдаланиб, Вальвердени сотиб олмоқчи

«Реал» Мадрид сардори Федерико Вальверде фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин. Уругвайлик ярим ҳимоячининг хизматларига «ПСЖ» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Маркос Бенито ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида хабар берди.

Манбанинг таъкидлашича, Париж клуби Вальверде учун 80-100 миллион евро атрофида маблағ сарфлашга тайёр. «ПСЖ» раҳбарияти «Реал» ичидаги сўнгги можаролар Федериконинг Мадридни тарк этиш қарорига ижобий таъсир қилишидан умид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вальверде «Реал» машғулотлари вақтида жамоадоши Орельен Тчуамени билан муштлашиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Парижликлар айнан шу кескин муҳитдан фойдаланиб, футболчини ўз томонларига оғдириб олмоқчи.

Киритилди: Бугун 15:07. Ўқилди: 148 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!