AS нашри клуб раҳбарияти Мбаппенинг қолишини икки омилга боғламоқда. Биринчидан, 24 ёшли форвард «ПСЖ»да фаолиятини давом эттирса, Франция чемпионатлари тарихида энг зўр тўпурар номини олиб, тарихга кириш имконига эга бўлади. Иккинчидан, Мбаппе ёзда бўладиган «Париж Олимпиадаси-2024» мусобақасида ғолиб чиқиши мумкин. «ПСЖ» раҳбарияти Килиан Франция олимпия терма жамоаси сафида 23 ёшдан катта бўлган 3 ўйинчидан бири сифатида тўп тепишига қаршилик қилмайди. Килиан Мбаппе ҳозирга қадар Лига 1 ўйинларида 179та гол урган. Бу борада рекорд «Монако»да ўйнаган Делио Оннисга тегишли. У миллий чемпионатда ўз ҳисобига 299та гол ёздириб қўйган.