"Пари Сен-Жермен" ярим ҳимоячиси Витинья яқин келажакда сотилиши даргумон.
25 ёшли футболчига Мадриднинг "Реал" клуби қизиқиш билдирмоқда, шунингдек, даъвогарлар орасида Англия Премьер-лигаси грандлари ҳам бор. Шунга қарамай, журналист Экрем Конурнинг таъкидлашича, "ПСЖ" португалиялик юлдуз билан хайрлашмоқчи эмас. Парижликлар раҳбарияти хавбекни узоқ йиллар давомида жамоада олиб қолмоқчи. Айни пайтда ҳеч қандай трансфер бўйича музокаралар олиб борилмаяпти.
Transfermarkt портали Витиньяни 110 млн еврога баҳоламоқда. Футболчининг Франциянинг амалдаги чемпионлари билан шартномаси 2029 йилнинг ярмигача мўлжалланган.