Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

«ПСЖ» «Бавария» юлдузи бўйича музокараларни қайта бошлади

«ПСЖ» «Бавария» юлдузи бўйича музокараларни қайта бошлади

«ПСЖ» Жошуа Киммих борасида музокараларни давом эттирди.

"Footmercato" журналисти Санти Ауна хабарига кўра, парижликлар яқинда «Бавария» билан эҳтимолий трансфер шартлари ва ярим ҳимоячининг маошини муҳокама қилишган. Энди француз клуби раҳбарияти шартнома тузишга тайёрми ёки йўқлигини ҳал қилиши керак.

«ПСЖ» раҳбари Носир Ал-Хелайфий ва жамоа устози Луис Энрике футболчини шу ёзда ёки 2025 йилда эркин агент сифатида сотиб олмоқчи, дея хабар беради "Sky" журналисти Флориан Плеттенберг.

«Бавария» унинг катта маошини ҳисобга олган ҳолда, агар муносиб таклиф тушса, Киммихни сотишга тайёр. Мюнхен клуби ва футболчи ўртасида унинг келажаги борасидаги музокаралар яқин кунларга режалаштирилган.

Киритилди: 12:45 30.07.2024. Ўқилди: 530 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!