Япония прокуратураси 2022 йил июль ойида собиқ бош вазир Синдзо Абэни отиб ўлдирган Тецуя Ямагамига қарши расмий айблов қўйди.
Бу ҳақда Kyodo ёзмоқда.
10 январь куни Ямагами мажбурий психиатрик текширувдан сўнг ақли расо деб топилди.
Айблов “қотиллик” ва “ўқотар қурол тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш” моддалари бўйича қўзғатилган.