Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Профессорлар сафи янада кўпаяди

A A A
Профессорлар сафи янада кўпаяди
Эндиликда тасвирий ва амалий санъат, дизайн йўналишида фаолият олиб бораётган мутахассислар ҳам илмий унвон олишга талабгор бўлишлари мумкин.
 
Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
 
Ўзгартиришларга мувофиқ, эндиликда тасвирий ва амалий санъат, дизайн йўналишида фаолият олиб бораётган мутахассислар ҳам илмий унвон олишга талабгор бўлишлари мумкин. 
 
Хусусан, профессор илмий унвони тасвирий ва амалий санъат, дизайн соҳаларини ўзининг йирик асарлари билан бойитган, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Ўзбекистон халқ рассоми, халқ устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби унвонларига эга бўлган олий таълим муассасасида тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишлари бўйича муваффақиятли фаолият кўрсатаётган мутахассисларга берилиши мумкин.
 

Manba: uza.uz

Киритилди: 16:46 16.07.2018. Ўқилди: 1291 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар