Приморье ўлкасидаги электр подстанциясида юз берган авария туфайли Владивосток ва Артём шаҳарларида 140 мингдан ортиқ истеъмолчи совуқ сувсиз қолди.
Авария 110 кВ кучланишли «Штыково» подстанциясида юз берган. Электр таъминоти узилиши натижасида «Приморский водоканал»нинг бир нечта насос станциялари ишдан тўхтаган.
Сув таъминоти Артём, Владивосток ҳамда Надеждинский туманида узилган. Дастлабки маълумотларга кўра, сув таъминотини соат 18:00 гача тиклаш режалаштирилган.
Прокуратура аварияни бартараф этиш ишларини назоратга олди. Шунингдек, электр ва сув таъминоти тармоқларини сақлаш талабларига риоя этилгани ҳамда аварияни бартараф этиш муддатлари текширилади.