Киев халқаро социология институти сайти хабарига кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийнинг рейтинги 52 фоизга тушган. Маълум бўлишича, бир ой давомида тушиш кўрсаткичи 14 фоизни ташкил этган.
Сўров натижаларига кўра, Зеленскийга нисбатан Украина аҳолисининг 19 фоизи салбий муносабатда. Бундан ташқари, ҳар ойда Зеленский тарафдорлари сони камаймоқда. Унинг сентябрдаги фаолиятига ижобий баҳо 73%, октябрда 66%, ноябрь ойининг бошида эса 64% бўлган эди.