Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Президент: «Янги Ўзбекистонни барпо этишда давом этамиз»

Президент: «Янги Ўзбекистонни барпо этишда давом этамиз»

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Янги йил билан табриклади.

«Ҳаммамиз гувоҳмиз, 2020 йил бутун дунё қатори юртимиз учун ҳам оғир ва мураккаб келди. Коронавирус пандемияси, глобал инқироз инсониятни жиддий синовдан ўтказмоқда», — дея таъкидлади давлат раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, янги йилда мамлакатда тинчлик ва барқарорлик, миллатлар ва элатлар ўртасидаги тотувлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш асосий вазифа бўлиб қолади.

«Халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга алоҳида аҳамият берамиз. Азиз ёшларимиз, меҳнаткаш ва оқила опа-сингилларимиз, муҳтарам кексаларимизнинг ҳаётий манфаатларини таъминлаш эътиборимиз марказида бўлади. Соғлиқни сақлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш масалалари янги босқичга кўтарилади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Киритилди: 00:03 01.01.2021. Ўқилди: 2594 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!