Республика ОТМнинг бакалавриат босқичида ўқиётган 566 нафар талаба 2022-2023 ўқув йили учун президент ва номдор давлат стипендиялари эгасига айланди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар қилишича, энг кўпи, 324 нафар талаба Навоий номли давлат стипендиясини қўлга киритган.
Шунингдек, қуйида қанча стипендиат қайсиларига лойиқ топилгани билан танишиш мумкин:
Қайд этилишича, Президент давлат стипендияси танловида иштирок этиб, суҳбат босқичига тавсия этилмаган талабалар ректор томонидан тасдиқланган сертификат ҳамда базавий стипендия миқдорининг 3 баравари миқдоридаги бир марталик пул маблағи билан мукофотланади.
Шунингдек, номли давлат стипендиялари танловларида қатнашиб, совриндор бўлолмаган талабалар ҳам сертификат ҳамда базавий стипендия миқдорининг 2 баравари миқдорида бир марталик пул маблағи билан рағбатлантирилади.