Бугун 29 июль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Президент Трамп билан Эрон масаласида гаплашамиз — Бинямин Нетаняҳу

Президент Трамп билан Эрон масаласида гаплашамиз — Бинямин Нетаняҳу



Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу рафиқаси Сара билан Вашингтонга жўнаб кетди. Нетаняҳу парвоз олдидан видео мурожаат эълон қилди.

"Мен дўстимиз, АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашиш учун Вашингтонга йўл олмоқдаман. Бу у президент этиб сайланганидан бери у билан саккизинчи учрашувим бўлиб, бошқа ҳар қандай халқаро етакчига қараганда кўпроқдир. Бу буюк шараф, аммо шу билан бирга катта масъулият ҳамдир.

Бош вазир сифатидаги тажрибам шуни кўрсатадики, бундай мураккаб замонларда ҳам катта матонат, ҳам донолик билан ҳаракат қилиш керак. Бжз барча мавзуларни, биринчи навбатда Эрон масаласини муҳокама қиламиз.

Мен ушбу миссияга биргина аниқ мақсад билан отланмоқдаман: азиз Исроил давлатимизнинг хавфсизлиги, қудрати ва келажагини таъминлаш", — деди Исроил бош вазири.

Киритилди: 19:31 27.07.2026. Ўқилди: 377 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!